Жорий йилнинг 26 апрел куни. Тошкентдаги "Бобур" бизнес марказида "Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспортнинг барқарорлигини таъминлаш, жаҳон бозорига рақобатбардош маҳаллий брендларга олиб чиқиш" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида илк марта ўтказилиши режалаштирилган Global Textile Days Tashkent  лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Ҳалқаро тўқимачилик кунлари 2019 йил 10-14 сентабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Халқаро Тошкент тўқимачилик кунлари 2019 доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган:

- Халқаро пахта консултатив қўмитаси томонидан ташкил этиладиган
“8-Осиё пахтачилик тадқиқот ва тараққиёт тармоғи йиғилиши” - 9-11 сентябр

- Ўзбекицон тўқимачилик конференцияси (Uzbekistan Textile Conference) - 10 сентабр

- "UzTextile Expo 2019" тўқимачилик ва мода саноати ҳалқаро кўргазмаси - 11-13 сентябр

- Тошкент тўқимачилик ускуналари кўргазмаси (ТТМЕ) - 11-13 сентябр

- Саноат коллекциялари намойиши (Fashion Festival) - 12-13 сентябр

- Бизнес сафарлар (Production opening tour) - 13-14 сентябр

Global Textile Days Tashkent лойихаси Ўзбекистон ва жаҳоннинг тўқимачилик саноати ривожланиш тенденцияларига бағишланади. Халқаро Тошкент тўқимачилик кунлари доирасида соҳасидаги ютуқлар намойиш этилади, конференция ва давра суҳбатлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва машинасозлик кўргазмалари ташкил этилади.

Ўзбекистон тўқимачилик конференцияси саноатнинг сўнгги тенденциялари, халқаро тўқимачилик технологиялари, саноатни рақамлаштириш ва маркетингни ривожлантиришга бағишланади. Конференция Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар халқаро федерацияси (ITMF) кўмагида ташкиллаштирилган бўлиб, тўқимачилик саноатини ривожлантиришга бағишланади.

"UzTextile Expo 2019" кўргазмаси яна бир бор ўзбек ишлаб чиқарувчилар ютуқларини намойиш этади, янги брендлар ва компанияларни тақдим этади. Тошкент тўқимачилик ускуналари кўргазмаси - "Tashkent Textile Machinery Exhibition” - тўқимачилик технологияларини ишлаб чиқарувчилар учун янги бизнес майдончаси бўлиб хизмат қилувчи янги лойиҳа бўлиб, бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон, МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари тўқимачилик саноатини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу лойиҳа 4 йилда 1 маротаба ўтказилади.

Мода фестивали доирасида Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Корея, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг таниқли ва ёш дизайнерлари ўзларининг янги коллекцияларини намойиш этадилар, соҳанинг ривожланиш тенденциялари ҳақидаги билимлари билан ўртоқлашадилар.

Тадбирда кўплаб янги коллекциялар намойиш этилади. Биринчи марта модалар намойиши лазер ёрдамида бўлиб ўтади. Унда Туркия ва Кореянинг етакчи дизайнерлари тўпламларини тақдим этадилар.

Global Textile Days Tashkent тадбирлари Ўзбекистон тўқимачилик соҳасидаги ютуқларни намойиш этиш, жаҳон ишлаб чиқарувчилар ва тадқиқот марказлари билан бизнес ҳамкорликни ривожлантириш, инновацион ёндашувларни жорий этишга қаратилган.