Корея тўқимачилик технологиялари институти (КАЙТЕК) ҳамда Кёнгбук Технопарки (Корея) вакиллари ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда маҳаллий тўқимачилик корхоналаридаги технологик дастгоҳлар, ишлаб чиқариш ва таълим тизими (илмий тадқиқот ишлари) боғлиқлиги, мавжуд муаммоларни Тўқимачилик Технопарки орқали амалга ошириш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар Самарқанд вилоятидаги “Бофанда”, “Самарканд Аппарель”, “Янгвоне”, “8 Март”, “Афросиёб жинс”, Бухоро вилоятидаги “ДЭУ Текстиль”, “ТSC”, “Мергантекс” корхоналари ташрифи давомида ўрганилди.

Корхоналарда Тўқимачилик Технопарки билан ҳамкорликда ишларини олиб боришда босқичма–босқич амалга ошириш белгиланди:

- мутахассисларни малакасини ошириш (тўқимачилик, тўқув, бўёқ, киме технологиялари);

- лаборатория ишларини мувофиқлаштириш (кимё, бўёқ ва х.к.);

- сертификатлаштириш (лаборатория ишлари, сертификат тақдим этиш);

- маркетинг фаолиятини жадаллаштириш (хориж бозорларини ўрганиш, малака ошириш) ва х.к.;

Мазкур тадбирларни мунтазам равишда ўтказиш ва соҳада мавжуд муаммоларни Корея давлати вакиллари томонидан ҳал этишга кўмаклашишига келишиб олинди.