26 апрел куни пойтахтимизда бўлиб ўтган “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжумани доирасида тўқимачилик саноати тузилмаси тақдим этилди.

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшма раиси ўз нутқида бугунги кунда мамлакатимизда юқори сифатли тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Хусусан, Россия Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларининг асосий истеъмолчиси саналади ва Россия бозорига экспорт улушини ошириш учун катта салоҳиятга эга.

“ Шу билан бирга, бугунги кунда юртимизда иккита тўқимачилик ускуналари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатмоқда. Пойтахтда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси корхоналари "Коворкинг" марказида ҳамда кўргазмалар зали қурилиши ишлари олиб борилмоқда. Ҳорижда тўқимачилик корхоналари “консулликлари”, "Тўқимачилик ахборот-логистика маркази" Ўзбекистон-Корея тўқимачилик технопаркини ишга тушириш бўйича ишлар якунланмоқда. Бундан ташқари, Тошкентда Кореянинг Кунгин ҳалқаро хотин-қизлар университетининг филиалининг очилишига тайёргарлик кўрилмоқда", дея таъқидлаб ўтди уюшма раиси.

Форумда тўқимачилик корхоналарининг экспорт тузилмаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Шундай қилиб, 2018 йилда экспорт ҳажми 1,6 миллиард долларни ташкил этди. Экспорт қилувчи корхоналар сони 780 дан ортди. Шу билан бирга, 120 янги корхона экспорт фаолиятини бошлаган.

Коворкинг маркази ва кўргазма залини ташкил этишлишидан асосий мақсад маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини намойиш қилиш ва миллий брендларни таниқлилиги оширишдир. Ҳамкорлик маркази ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар учун бизнес майдончаси бўлиб хизмат қилади. Пойтахтдда дўкони ёки офисига эга бўлмаган тўқимачилик корхоналари коворкинг марказда ўз маҳсулот намуналарини намойиш этиши ва хорижий ҳамкорлар билан музокарадар ўтказиш мақсадида бепул фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, марказ жамоаси хорижий компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйишда, мамлакат ичида ва чет элда маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашади. Бундан ташқари, ҳамкорлик марказида чет эллик мутахассислар иштирокида турли анжуманлар, тренинг ва ўқув семинарлари ташкил этилади.