Узбекистон Республикаси Президентннинг "Тадбиркорлик фаолиятини қуллаб- қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ва изчил тараққий этишига омил булади.

Булар аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгрок ва фаол жалб этишга тусқинлик қилувчи, биринчи навбатда давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизимини жорий этиш:

  • тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқиш йўли билан амалиётда юзага келаётган масалаларни тулик камраб олиш ва тезкорлик билан хал этиш. тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини хал этишга юзаки муносабатда бўлишга чек кўйиш;
  • мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали амалга ошириб. ахолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва ишбилармонлик мухитини яхшилаш масалаларини сифатли ҳал қилиш;
  • тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиция мухитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муҳим муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи хокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизмини ишга тушириш;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга. шунингдек, уларнинг қонуний талабларини аниқлаш ва тезкорлик билан ҳал қилишга ҳамда муаммоларни бартараф этишга доимий эътибор бериш;
  • тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашда; айникса. жойларда бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиб, "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини оширишга барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг раҳбарларини жалб қилиш хамда белгиланган талаблар ва вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар комплекси - "Йўл харитаси" орқали амалга оширилади.

Шунингдек, фармон билан тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш. тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини химоя қилишнинг хуқуқий кафолатларини айниқса, жойларда бюрократик тўсиқлар ва ғовлар бартараф этиш, жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг рахбарлари томонидан зарур даражада қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

Ушбу фармон шунингдек, республикадаги 7 000 га яқин тўқимачилик саноати корхоналарини қўллаб-қувватлаш, тармоққа инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, уларнинг фаолиятидаги ортиқча текширувларни олдини олиш, соҳада хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнесни ривожлантиришдаги ғов-тўқсинликлар ҳақидаги мурожаатларни давлат бошқарув ва назорат органлари ҳудудий идоралари вакиллари иштирокида хар куни кўриб чиқиб, соҳадаги камчиликларни ўз вактида бартараф этиш, тадбиркорлик соҳасида соғлом рақобат ва муҳитни яратишга, корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот экспортини ривожлантиришга шароит яратади.