Ҳозирги кунда республиканинг деярли барча ҳудудларида, шу жумладан олис ва иш ўринларига талаб юқори бўлган ҳудудларида тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари яратилмоқда.

Ушбу ташкил этилаётган корхоналарни замонавий технологик дастгоҳлар билан жиҳозланиши таъминланмоқда.

Жумладан, мана шундай лойиҳалардан бири бўлган “MAROQAND SIFAT TEKSTIL” МЧЖ корхонаси вилоятнинг Иштихон туманида ўз фаолиятини бошлади. Ушбу корхона ишга туширилиши натижасида туманда 580 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

“MAROQAND SIFAT TEKSTIL” МЧЖ томонидан Европа давлатларининг замонавий ип-йигирув дастгоҳлари келтирилиб, ўрнатилиши ҳисобига йиллик 12,0 минг тонна ип калава ишлаб чиқариш қувватлари яратилди.

Мазкур лойиҳа аввало ҳудудда етиштирилаётган пахта толасини ўша ернинг ўзида тўлиқ қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳамда ҳудуд аҳолисининг реал даромадларини оширилишини назарда тутади.

Ушбу ташкил этилаётган тўқимачилик ва тикув-трикотаж мажмуалари аввало ҳудудларда хотин-қизлар ва ёшларнинг меҳнат билан бандлигини таъминлаш ҳамда аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда уларни доимий иш ўрнига эга бўлиш имконини беради.