Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан ташкиллаштирилган матбуот анжуманида уюшма раисининг хорижий маслаҳатчилари таништирилди.

Бугунги кунда, Европа Иттифоқи ва Осиёда Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг манфаатларини 5 нафар чет эллик экспертлар тақдим этмоқда.

Профессор Ким Ин Ог - техника фанлари доктори, Корея Донгин Университети профессори ва "The Rainbow" компанияси президенти. Корея Республикаси билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси маслаҳатчиси.

Ким хонимнинг кўмагида кореялик ҳамкорлар билан бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, хусусан, 2019 йил сентябр ойида ўтказилиши режалаштирилган саноат колекциялари кўргазмаси, Кунгин халқаро аёллар университетининг филиалини Тошкент шаҳрида ташкил этиш лойихаси, Кореянинг "Daеwоn" компанияси билан биргаликда мато ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жаноб Ван Хунту - "Уззтехстилепром" Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раисининг Хитой билан тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси. жаноб Вангнинг бевосита иштироки билан Jinshen Groupнинг Ўзбекистондаги йирик лойиҳаларидан бири бўлган LT Textile International ҳорижий корхонаси лойиҳаси амалга оширилди.

Бундан ташқари, Уюшманинг манфаатлари Ҳиндистонда жаноб Гаурав Пармар томонидан, Бангадешда жаноб Мехди Махбуб томонидан Латвияда жаноб Алвис Буковскийлар олдига сурилмоқда.

Матбуот анжумани давомида маслаҳатчилар тўқимачилик саноати соҳасида Корея Республикаси ва ХХР билан ўзаро икки томонлама ҳамкорлик ривожлантиришнинг бугунги кундаги ҳолати, шунингдек, давом этаётган лойиҳалар бўйича маълумот тақдим этилди.