2019 йил 5 апрель куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ўртасида давлат-хусусий шерклик соҳасида  меморандум имзоланди.

Томонлар тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишидаги ихтисосликни тўқимачилик саноати корхоналари (7 мингга яқин) реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юксак поғонага чиқариш, давлат-хусусий шерикликнинг ўзаро фойдали узоқ муддатли ҳамкорлигини чуқурлаштириш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида методик ёрдам кўрсатишда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш йўналишларини белгилаб олдилар.

Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш мақсадида уюшмага аъзо бўлган корхоналарга тегишли ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилади;

Уюшмага аъзо бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарига чет элдаги миллий интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашади.

Ҳамкорликни амалга оширишда:

Уюшма:

- Уюшмага аъзо бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноат корхоналарига Агентликнинг вазифалари борасида тушунтириш ишларини амалга оширади;

- Саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноат соҳасини ривожлантириш учун Агентлик мутахассисларидан интелектуал мулк соҳасида ҳуқуқий маслаҳатлар олади;

- Уюшмага аъзо бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноат корхоналарининг интелектуал мулк объектини рўйхатдан ўтказиш, интелектуал мулк соҳасида ҳуқуқий маслаҳат олиш учун Агентликка мурожаат қилиш ҳақида маслаҳатлар беради;

Агентлик:

- Уюшмага аъзо бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишда ҳамкорликни йўлга қўяди;

- Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантириш мақсадида Уюшмага аъзо бўлган корхоналарга тегишли ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилади;

- Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида Уюшмага аъзо бўлган корхоналарга чет элдаги миллий интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича консультатив ва амалий кўмаклашиш юзасидан ёрдам беради.